Яқинда Юрген Клопп мавсум якунида жамоани тарк этиш ниятини эълон қилганидан кейин "Ливерпуль" янги бош мураббий қидирмоқда.
АПЛ гиганти учун биринчи рақамли номзод Хаби Алонсо бўлиб қолмоқда, ҳозирда унинг "Байер"даги фаолияти ҳайратланарли.
Журналист Санти Аунанинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, "Ливерпуль" биринчи марта Англияга кўчиб ўтмоқчи бўлган Хаби Алонсога мурожаат қилди.
Қайд этилишича, "қизиллар" яқин ҳафталарда Алонсо бўйича "Байер"га таклиф билан чиқишга тайёр.