Кириш Регистрация

Самвел Бабаян: «Эртага «Ал-Иттиҳод» кўпроқ босимга дуч келади»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, эртага Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб ўйини доирасида жамоамиз Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” (Жидда) клуби меҳмони бўлади.

Мазкур учрашув олдидан жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Эртанги ўйин жуда қийин кечади. Биз юлдузли таркибга эга бўлган “Ал-Иттиҳод”га қарши  майдонга тушамиз, аммо натижани олдиндан айтиб бўлмайди. Биз учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик. Ўйлайманки, шогирдларим бўлажак баҳсда борларини бахшида этишади.

Биз мухлислар қаршисида тўп тепиш тажрибасига эгамиз. Аввалроқ “Ал- Ҳилол” майдонида дуранг ўйнагандик. Эртага “Ал-Иттиҳод” кўпроқ босимга дуч келади, чунки жамоа ўз мухлислари қаршисида тўп тепади.

Эртанги ўйин учун танлаган услубимизни ошкор қилмайман. Бизнинг ёндашувимиз қандай бўлиши ва қандай ўйин намойиш этишимизни бўлажак баҳсда кўрасизлар. Майдонда 11 нафар футболчига 11 нафар  ўйинчи саф тортади. Бензема ажойиб футболчи, лекин биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз", - деди Самвел Бабаян.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:19, 21.02.2024.
Ўқилди: 1670 марта.
Фикрлар: 43 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6946]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3364]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3106]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2958]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2121]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1961]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1929]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1904]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1776]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1700]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик