Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
20/10 23:59 ПСЖ - Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль - Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт - Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити - АЕК
20/10 23:59 Наполи - Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту - ПСВ
20/10 23:59 Рома - Слован
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Азимжон Аҳмедов: «Мухлисларга қувонч улашиш мақсадида майдонга тушамиз»

Баҳо:
+-1 | -

Хабарингиз бор, бугун Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб ўйини доирасида "Навбаҳор" Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” (Жидда) клуби меҳмони бўлади.

Мазкур учрашув олдидан кеча наманганликлар бош мураббийи Самвел Бабаян билан биргаликда “Навбаҳор” сардори Азимжон Аҳмедов ҳам матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Ассалому алайкум! Эртага бизни қийин баҳс кутиб турибди ва буни йигитлар яхши тушуниб туришибди. Аммо биз бўлажак баҳсда энг яхши ўйинимизни намойиш этган ҳолда, Ўзбекистон ва Наманган мухлисларини хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

Қийин беллашув бўлади, деганимнинг сабаби, биз эртага кучли футболчиларга қарши майдонга тушамиз. Лекин бўлажак беллашувга яхши тайёргарлик кўрдик ва таъкидлаганимдек, Худо хоҳласа, эртага энг яхши ўйинимизни намойиш этган ҳолда, ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишга интиламиз.     

Албатта, Карим Бенземанинг бўлажак баҳсда майдонга тушиши бир томондан мароқли. Боиси, шундай юлдузга қарши тўп тепамиз. Наманганда яхши ўйин намойиш этдик. Эртанги учрашувда эса ундан икки баравар яхшироқ ўйнашга интиламиз. Буни жамоадошларим  билиб, тушуниб туришибди. Яна бир марта таъкидлайман, биз эртага мухлисларга қувонч улашиш мақсадида майдонга тушамиз, - деди Азимжон Аҳмедов.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 06:38, 22.02.2024.
Ўқилди: 1325 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик