Роберт Левандовски "Барселона"нинг Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида гол урган энг кекса футболчисига айланди.
Форвард 35 ёшу 184 кунлигида “Наполи” билан 1/8 финалнинг илк учрашувида (1:1) гол урди.
Левандовски 2021 йилнинг март ойида 33 ёшу 269 кунлигида "ПСЖ" билан 1/8 финал жавоб ўйинида (1:1) “Барселона” сафида гол урган Лионель Мессининг рекордини янгилади.