Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Жюль Кунде ярим ҳимоячи Френки де Йонг ҳақида гапирди.
Яқинда нидерланиялик футболчи ўтказган матбуот анжуманида ОАВни ўзи ҳақида ёлғон гапиришаётгани учун танқид қилганди.
Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи атрофида ҳам кўплаб миш-мишлар тарқалмоқда. Кунде ёзда "Барселона"ни тарк этиши мумкин, чунки раҳбарият унинг ўйинларидан норози.
"Мен Френкининг фикрига қўшиламан, ОАВ баъзида ёлғон гапиради. Де Йонг буни айтиши керак эди ва менимча, у ҳақ эди.
Кўпинча нотўғри вазиятлар юзага келади", - дея французнинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.