Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Манчестер Юнайтед» Тчуаменини огоҳлантирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени «Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсадига айланди.

«Қизил иблислар» француз футболчисини майдон марказини кучайтириш учун идеал вариант деб ҳисоблашмоқда, дея хабар беради инсайдер Фабрицио Романо. Шундай бўлса-да, манбанинг таъкидлашича, инглиз гранди вакиллари футболчининг атрофидагиларга унинг ҳозирги маошини тўлай олмасликларини аллақачон тушунтиришган. Трансфер фақатгина 26 ёшли хавбек ён босишга рози бўлган тақдирдагина амалга ошади.

«Манчестер Юнайтед» Тчуамени билан расмий музокаралар олиб бориш учун «Реал»дан ҳали рухсат олгани йўқ. Манкунианликлар дастлаб «қаймоқранглилар» уни сотишга тайёр эканлигига ишонч ҳосил қилишлари керак.

Киритилди: 16:23, 07.07.2026.
Ўқилди: 2107 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик