Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Самвел Бабаян: «Ғалаба қозонишда давом этишга уринамиз»

Баҳо:
+ | -

Ҳар мавсум "Пахтакор" клуби ўз сафига қўшиб олган янги футболчиларни оммага таништиради ва клуб вице-президенти журналистларнинг саволларига жавоб қайтаради. Маросимни Самвел Бабаян тадбирни кириш сўзи билан очди:

 — Ҳар мавсум олдидан яхши анъанани йўлга қўйганмиз. Янги футболчиларни таништириш асносида ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берамиз. Жамоа олдига қўйилган мақсад ва кейинги режалар билан ўртоқлашиб ўтамиз. 2013 йилги мавсумда жамоа олдидаги вазифалар ўзгармаган. Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида бош совринга эга чиқишни истаймиз, Чемпионлар лигасида эса имкон қадар узоқроққа боришга интиламиз. Таркибимиз деярли ўтган йили бўлгани сингари асосан ёш футболчилар билан тўлдирилган. Биз танлаган йўл академиямизда тарбия топаётган ёш истеъдодларга имконият бериш саналади. Улар тажрибаларини ошириб бориб, бизга муваффақиятлар ҳам келтиришади.

Янги ўйинчилар ҳақида тўхталадиган бўлсам, қаршингизда ўтирган уч футболчидан ташқари Анвар Ражабов ҳам биз билан шартнома имзолаган. Лекин унинг жароҳати бор. Шартнома имзолаётган пайтда бундан хабардор эдик. У “Бунёдкор” сафида яхши ўйин намойиш қилган. Жароҳатини даволатгач, тахминан мавсумнинг иккинчи яримда бизга ёрдам беради. Немис шифокорлари билан маслаҳатлашган ҳолда даволаш жараёнини ўтказамиз. Жора Оганесянни “Локомотив”дан таклиф қилдик. Ушбу ярим ҳимоячи ўтган йили собиқ жамоасининг учинчи ўринни эгаллашига катта ҳисса қўшди. Ильдар Маматказин “Андижон” сафида барқарор ўйин кўрсатди ва ўсиб боришга эришди. Александр Мерзляковни 3 йилдан буён жамоага таклиф қилардим. Бироқ унинг “Шўртан” билан шартномаси борлиги сабабли таркибимизга қўшилмаганди. Энди у “Пахтакор” шарафини ҳимоя қилади. Бу йигитлар билан узоқ муддатли шартнома туздик. Улар жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилишади.

— Жамоа ёшлари ҳар йили Италиядаги «Коппа Карневале» турнирида иштирок этишарди. Бироқ бу йил Аҳмаджон Мусаев Туркияда терма жамоа билан йиғин ўтказгани сабабли клуб бундан маҳрум бўлди. Буни қандай изоҳлайсиз?
— Ҳа, бу йил мусобақада қатнаша олмадик. ЎФФ билан эса терма жамоага номзод ўйинчиларни таркибга жалб қилишда келишиб иш тутамиз. 17 нафар тарбияланувчимиз ёшлар терма жамоаси аъзолари ҳисобланади. Шу сабабли терма жамоа мураббийини тўғри тушунамиз. Энг муҳими, улар бизга расмий баҳсларда ёрдам бера олишади. Қолаверса, мусобақа ташкилий қўмитасидан ҳам бизни тўғри тушунишгани борасида хат олдик. Терма жамоада шунчалик кўп номзодларга эгалигимиз бизнинг ёшларимиз юқори савияда эканлигини кўрсатади.

— Чемпионлар лигасидаги рақиблар ҳақида қандай фикрдасиз? Жамоанинг бу мусобақада мақсади қандай?
— Чемпионлар лигаси шундай турнирки, унда ўша пайтда кучли бўлган клублар ғалаба қозонишлари мумкин. Бир неча йил иштирок этиб, шунга амин бўлганмиз. Айтайлик, “Ас-Садд” 2011 йил турнирдаги энг кучли клуб бўлмагандир, бироқ мусобақада айнан улар зафар қучишди. Ҳар бир ўйинга яхши тайёргарлик кўрган, бор диққатини қаратган клуб зафар қучади. Ўшанда қатарликлар чорак финалда рақибга техник мағлубият ёзилгани сабабли муваффақиятга эришишганди. Чемпионлар лигасида ҳар бир рақиб хавфли. Мақсадимиз эса гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, кейинги босқичда яхшироқ имкониятга эга бўлишдир.

— Ҳимоя марказида муаммолар бор. Буни ҳал этиш насиб қилармикан?
— Жамоада кетганларнинг ўрнини тўлдириш имконияти борлиги учун футболчиларнинг бошқа клубларга ўтишига рози бўламиз. Тўғри, Миладиновичнинг жароҳат олгани яхши бўлмади. Лекин у 1 – 1,5 ойлар ичида сафга қайтади. Жароҳатдан кейин у аввалги ҳолатини тиклаб бораётганди. Марказда эса Маматказин, Исматуллаев, Козак ва Фомин ўйнаши мумкин. Фомин охирги назорат баҳсида ҳимоя марказида жуда ишончли ўйин кўрсатди.

— Илҳом Суюнов жамоани тарк этдими?
— Илҳомнинг «Пахтакор» билан тузган шартномаси ниҳоясига етган. Унга хориж жамоасидан таклиф борлиги туфайли ҳозирда ўша клуб машғулотларида иштирок этмоқда. Унга бу кўрикдан муваффақиятли ўтишини тилайман. Лекин ўта олмаган тақдирда ҳам «Пахтакор»га бемалол қайтиши мумкин. Жамоа ғалабаларига ҳисса қўшган аъзоларимиз исталган вақтда клубга қайтиб келиш имкониятига эга.

Шунингдек, футболчилар «Пахтакор»га ўтишлари ҳақида тўхталиб ўтишди.

И.МАМАТКАЗИН: — «Пахтакор» таркибига кўчиб ўтганимдан жудаям хурсандман. Бу клуб сафида турли совринларни ютишга ҳаракат қиламан, жамоа билан ғалабаларни қўлга киритишга интиламан. Мухлислар ва раҳбарият ишончини оқлашга уринаман.

Ж.ОГАНЕСЯН: — «Пахтакор» Ўзбекистоннинг энг кучли клуби. Бу йилги мавсум ўтган йилгидан яхшироқ келади деб умид қиламан. Жамоага чемпионат ва кубок, Чемпионлар лигасида ижобий натижаларни қўлга киритишида ёрдам бериш ниятидаман. Мени жамоада жуда илиқ кутиб олишди. Муҳит ажойиб. Бу ғалабаларга асос бўлади деган умиддаман.

А.МЕРЗЛЯКОВ: — «Пахтакор» бир неча йилдан буён мени таклиф этиб келарди. 2013 йилга келиб бу жамоага ўтишим амалга ошди. Жамоа юртимизнинг энг кучлиларидан бири. Талаб ҳам шунга яраша. Аввало, жамоавий ўйинга яхши киришиб кетиб, кўплаб ғалабаларни «Пахтакор» билан бирга қўлга киритишни режалаштирганман. Мухлислар бизни ҳамиша қўллаб-қувватлашларини истардим. Барчангизга раҳмат.

Шундан сўнг янги футболчиларга рақамлар топширилди. Унга кўра, Оганесян 10, Маматказин 21 ва Мерзляков 23-рақамли футболкаларда жамоа шарафини ҳимоя қиладиган бўлдилар.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 15:53, 23.02.2013.
Ўқилди: 4025 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.