Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия - Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

ВАРсиз АПЛ қандай кўриниш олган бўлар эди?

Баҳо:
+ | -

Замонавий футболни ВАРсиз тасаввур қилиш қийин, у майдондаги ҳакам сезмаган лаҳзаларни юқори аниқлик билан тузатади. Бироқ агар шу тизим бўлмаганида, вазият қанақа бўларди?

Manchester World ресурси томонидан тузилган жадвалга кўра, ВАР аралашуви туфайли "Ньюкасл" бошқаларга қараганда кўпроқ зарар кўрган. Видео кўриб чиқилмайдиган дунёда Эдди Хау шогирдлари ҳозирдаги 37 очкодан уч очкога кўп тўпларди. Бу саккизинчи эмас, еттинчи ўрин деганидир.

Маурисио Почеттино бошчилигида "Челси" энг муваффақиятли мавсумни ўтказмаяпти ва ҳозирда 35 очко билан 10-ўринда бормоқда. Бироқ, ВАР аралашувисиз “кўклар” ҳозирдагидан бешта кам очкога эга бўларди ва бир поғонага тушиб кетишарди.

"Манчестер Юнайтед" янги йилда яхши формага тушди ва агар ВАР тизими ўз қарорларини қайта кўриб чиқмаганида, улар яна бир очкога эга бўларди. Эрик тен Хаг жамоаси олтинчи ўринда қолади.

"Тоттенхэм" икки очко йўқотганига қарамай, турнир жадвалида бешинчи ўринда қолади, аммо "Астон Вилла" тўртинчи ўринни эгаллайди, аммо икки очко кўпроқ бўларди.

«Арсенал»га келсак, улар барибир учинчи бўларди, лекин "Вилла"дан олти очкога эмас, уч очкога олдинда бўларди.

Энг қизиқарли ўзгариш АПЛ етакчилари ўртасида содир бўларди: "Ливерпуль" ҳозир "Манчестер Сити"дан бир очкога олдинда, аммо ВАРсиз ашаддий рақиблар 56 очкога эга бўларди, чунки Клопп жамоаси бир очкодан маҳрум бўларди.

ВАРсиз АПЛ

1. «Ливерпуль» − 56 (-1)

2. «Манчестер Сити» − 56 (0)

3. «Арсенал» − 54 (-1)

4. «Астон Вилла» − 51 (+2)

5. «Тоттенхэм» − 45 (-2)

6. «Манчестер Юнайтед» − 45 (+1)

7 (+1). «Ньюкасл» − 40 (+3)

8 (-1). «Брайтон» − 38 (0)

9. «Вест Хэм» − 36 (0)

10 (+1). «Вулверхэмптон» − 36 (+1)

11 (-1). «Челси» − 30 (-5)

12 (+1). «Борнмут» − 30 (+2)

13 (-1). «Фулхэм» − 27 (-2)

14. «Брентфорд» − 25 (0)

15. «Кристал Пэлас» −25 (0)

16. «Ноттингем Форест» − 23 (-1)

17 (+1). «Лутон» − 21 (+1)

18. «Эвертон» − 20 (0)

19. «Бернли» − 15 (+2)

20. «Шеффилд Юнайтед» − 12 (-1)

АПЛ жадвали 

Киритилди: 20:31, 22.02.2024.
Ўқилди: 2912 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.