Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Саидафзалхон Аҳроров — ОКМК футболчиси

Баҳо:
+ | -

Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини Тошкентнинг «Олимпик» клубида ўтказган, ҳуқуқий жиҳатдан бунгача «Турон» клубига тегишли бўлган чап қанот ҳимоячиси — Саидафзалхон Аҳроров кейинги фаолиятини ОКМК жамоасида давом эттиради.

2003 йилда Фарғона шаҳрида таваллуд топган чап қанот ҳимоячиси Ўзбекистон U-19, U-20 ва U-23 терма жамоаларида тўп тепган. Эсингизда бўлса, Аргентинада ўтган U-20 жаҳон чемпионатида Саидафзалхон ўзининг ёрқин ўйинлари билан кўпчиликнинг эътиборини тортган эди. Футболчи Ўзбекистон Олимпия терма жамоамиз аъзоси ҳисобланади.

Саидафзалхон Аҳроров ҳозиргача Ўзбекистон Суперлигаси баҳсларида 13, Про-Лига доирасида 15 ва мамлакат кубоги баҳсларида 4 маротаба расмий ўйинларда иштирок этган.

ОКМК ФК ва футболчи ўртасида икки йиллик шартнома имзоланди.

Манба: @fcokmk
Киритилди: 21:47, 22.02.2024.
Ўқилди: 1048 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик