"Милан" ҳимоячиси Симон Кьер Европа лигаси плей-офф босқичи жавоб учрашувида "Ренн"дан учралган мағлубият (2:3) ҳақида фикр билдирди. Италия жамоаси турнирнинг 1/8 финалига чиқди.
“Мухлислар қўллаб-қувватлаши билан рақиб кучли бўлишини билардик. Аммо бизда дастлабки ўн дақиқадаёқ ўйинни ўзгартириш имконияти бўлди. Бу қийин ўйин бўлди, улар борларини беришди. Имкониятларимиздан фойдаланишга келганда совуққон бўлишимиз керак эди", - дея Кьернинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.