Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга жамоадоши Орельен Тчуамени ҳақида фикр билдирди.
"Тчуамени билан ўйнаш - катта завқ. У ҳам француз, биз тенгдошмиз ва бир хил позицияда ўйнаймиз. "Реал Мадрид" ва Франция терма жамоасида бирга ўйнаш ажойиб. Бизнинг муносабатларимиз аъло даражада", - дея Камавинга сўзларини келтиради Madrid Zone.
Жорий мавсумда Камавинга барча турнирларда 28 та ўйинда қатнашиб, иккита голли узатмани амалга оширди.