Аргентина, “Манчестер Сити” ва “Барселона”нинг собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро футболга қайтиши мумкин. 35 ёшли футболчининг шифокори бу ҳақда гапирди.
"Серхио қайтиши мумкин", деди шифокор ижтимоий тармоқлардаги трансляция пайтида.
Эслатиб ўтамиз, Агуэро 2021 йил охирида юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли фаолиятини якунлаган эди. Клубдаги фаолияти давомида Серхио “Индепендиенте” ва “Атлетико Мадрид” клубларида ҳам ўйнаган.