"Барселона" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган каталонияликлар ёш иқтидори Ламин Ямал ҳақида фикр билдирди.
"Мен уни ҳеч кимга қиёслай олмайман, 16 ёшлилар билан ҳеч қачон профессионал даражада машғулот ўтказмаганман. У жуда ўзига хос, лекин эҳтиёт бўлиш керак. У ўсмир, лекин у аллақачон катта масъулиятни ўз зиммасига олган”, - деди немис ярим ҳимоячиси.
Жорий мавсумда 16 ёшли Ямал барча турнирларда 35 та ўйинда 5 та гол уриб, 7 та голли пас берди.