"Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери Конференциялар лигаси 1/8 финалига қуръа ташлаш натижаси ҳақида гапирди.
Хабарингиз бор, Бирмингем жамоаси "Аякс" билан курашади.
"Биз Европада ўйнаганимиздан ва "Аякс" билан учрашганимиздан жуда хурсандмиз. Бу ўз тарихига эга клуб, муваффақиятли клуб. Биз шундай рақибга қарши ўйнашдан завқланамиз - меҳмонда ҳам, уйда ҳам. "Вилла Парк"да яхши муҳит бўлади. "Аякс" ўз лигасида жуда яхши ривожланмоқда. Нидерландия терма жамоаси ҳам худди шундай футбол ғоясига эга. Биз бу ўйинларни кутамиз, аммо ҳозир бор эътиборимизни Премьер-лигага қаратганмиз", – деди Эмери матбуот анжуманида.