Хвича Кварацхелия Чемпионлар лигаси доирасидаги "Наполи" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда алмаштирилганига нисбатан қўпол муносабати учун жазоланиши мумкин.
Манбага кўра, Франческо Кальцона ҳақиқатан ҳам Хвичадан ғазабланган. Футболчи жаримага тортилиши ва "Кальяри"га қарши бўладиган ўйинда захирада қолиши мумкин. Кальцона бундай ҳужумларига тоқат қилмайди.
Кальцона грузиялик билан гаплашган ва Хвичага жамоа ҳар қандай ўйинчидан муҳимроқ эканлигини эслатган.