Кириш Регистрация

Туркия Суперлигаси. «Ризеспор» йирик мағлубиятга учради, Ҳусниддин Алиқулов жиддий жароҳатидан сўнг илк бор майдонга тушди

Баҳо:
+ | -

Туркия Суперлигаси 27-турида "Самсунспор" ўз майдонида "Ризеспор"ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Баҳсда мезбонлар сафида Ван Дронгелен, Хольсе ва Нтчам гол урди.

"Ризеспор" сафида бугунги ўйинда Осиё кубоги олдидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан Ҳусниддин Алиқулов 80-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Бу 25 ёшли футболчимиз учун ўтган йилнинг 25 декабридан буён илк ўйин бўлди. Ўшанда "Ризеспор" "Қосимпошшо" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:38, 24.02.2024.
Ўқилди: 1522 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.