Миланнинг "Интер" клуби футболчиси Дензель Дюмфрис клубини ўзгартиришни истамаяпти.
Аввал хабар қилинганидек, “нерадзуррилар” раҳбарияти нидерландиялик футболчи билан янги шартнома шартлари бўйича келиша олмаяпти, шу боис футболчи жорий мавсум охирида сотилиши мумкин.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, Дюмфрис кетишга унчалик қизиқмаяпти. 27 ёшли футболчи лигалардан бирида чемпионликка интиладиган ва Чемпионлар лигасида мунтазам ўйнайдиган клуб топа олишига шубҳа қилмоқда, шунинг учун у "Интер"да қолишга тайёр.
Томонлар тез орада янги музокаралар олиб бориши кутилмоқда.