Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

А Серияда ким ғалаба қозонади: яққол фаворит бор

Баҳо:
+ | -

Италия А Серияси қизғин паллада, шу сабабли бугун жамоаларнинг жорий мавсумда ғалаба қозониш имкониятларини баҳолашга уруниб кўрамиз.

"Аталанта"

Сўнгги пайтларда Жан Пьеро Гасперини жамоаси яхши темпга эришди ва кетма-кет бешта ғалабали серияга эришди. Бироқ мавсум ўрталарига қадар "Аталанта"да камчиликлар бор эди, шунинг учун пешқадам "Интер"га етиб олиш деярли имконсиз, лекин Чемпионлар лигаси йўлланмасифа эга чиқиш имконияти бор.

Ғалаба қозониш эҳтимоли: 2%

"Милан"

Стефано Пиоли шогирдлари ҳам сўнгги пайтларда яхши ўйнашди ва сўнгги турда "Монца"дан (2:4) мағлубиятга учрагунига қадар тўққизта ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияга эга бўлишди. Мавсум давомида ОАВлар италиялик мутахассисни бир неча бор ишдан бўшатди, аммо у қийин вазиятдан чиқиб кета олди. Албатта, ҳозир “Милан” чемпионликка умид қила олмайди, аммо кумуш учун курашда “Ювентус” билан рақобатлашиш мумкин.

Ғалаба қозониш эҳтимоли: 13%

"Ювентус"

"Ювентус" 21-турга қадар "Интер" билан бирга чемпионлик учун фаол кураш олиб борди ва бу вақт ичида фақат бир марта мағлуб бўлди. Бироқ сўнгги тўртта ўйинда атиги икки очко жамғариб, миланликларга кубокни тақдим этди. Айтиш жоизки, феврал ойи бошида “Ювентус” “Интер”га ютқазиб, пешқадамдан фарқни оширди. Айни дамда Массимилиано Аллегри шогирдларида 54 очко бор, “Интер”да эса 63 очко.

Ғалаба қозониш эҳтимоли: 15%

"Интер"

"Интер" ажойиб мавсумни ўтказмоқда. 24 учрашувда “нерадзуррилар” 20 та ғалабага эришган, 3 марта дуранг ўйнаган ва фақат бир учрашувда мағлуб бўлган. Бундан ташқари, “Интер” энг кўп гол урган жамоа (59 та), шунингдек, энг яхши ҳимоявий жамоа (12 та гол ўтказиб юборилган) ҳисобланади. Айтиш жоизки, "Интер" жорий мавсум учун ўзига хос мотивацияга эга, чунки ҳозир клуб герби устида фақат битта юлдуз бор ва бу мавсумдаги чемпионлик жамоа тарихидаги йигирманчи чемпионлик бўлади. Италияда ҳар ўнта соврин учун бир юлдуз берилади, шунинг учун жорий мавсум якунида "Интер" иккинчи юлдуз соҳибига айланиши мумкин.

Ғалаба қозониш эҳтимоли: 70%

Киритилди: 16:50, 24.02.2024.
Ўқилди: 1609 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5260]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [4775]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [3819]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3096]

Хулиан Альварес ўзига янги клуб танлади [2867]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [2710]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2388]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2344]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2141]

АПЛда нархи кескин пасайган футболчи ким эканлигини биласизми? [2013]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик