“Бунёдкор” ФК делегацияси якшанба куни кундузи “Fukuyama New Castle Hotel” меҳмонхонасини тарк этишди.
Энди “қалдирғочлар” мусобақа олдидан меҳмонларни қабул қилиш олишга тасдиқланган “Rihga Royal Hotel” отелига жойлашишди. Бу муҳташам кошона Хиросиманинг қоқ марказида жойлашган.
“Бунёдкор” ФК делегацияси 18-қаватдан жой олишди.
Кечга яқин жамоа аъзолари навбатдаги машғулотларини олиб боришди. Футболчилар аста-секин маҳаллий иқлим ва вақтга мослашиб боришмоқда. Яқиндагина Туркияда икки ҳафта машғулот олиб боришган жамоа аъзолари маълум вақт Тошкентда бўлишди. Энди эса кунчиқар юртда. Бундай шароитда мослашув жараёни бироз вақтни олиши ҳеч гап эмас.
Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов шогирдлари 27 февраль куни Осиё Чемпионлар лигаси биринчи тури доирасида куни кеча Япония суперкубогини қўлга киритган “Санфречче Хиросима” клуби билан куч синашишади.