Дани Алвеснинг она шаҳри Жуазейру аҳолиси футболчи шарафига ўрнатилган ҳайкални олиб ташлашни талаб қилмоқда.
Дани Алвес туғилган Жуазейру шаҳри аҳолиси мэриядан 2020 йилда очилган унга бағишланган ҳайкални олиб ташлашни талаб қилди.
Аввалроқ Бразилия терма жамоаси ва "Барселона"нинг собиқ футболчиси зўрлашда айбдор деб топилиб, 4,5 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Футболчи томони қарор устидан апелляция берди.
Ҳайкалтарош Лео Сантана томонидан яратилган асарда футболчи ҳақиқий ўлчамда, Бразилия терма жамоаси либосини кийган ва тўп унинг оёғида турган ҳолда тасвирланган.
Жуазейру мэрияси ҳайкал билан нима қилиш кераклиги ҳақида қарор қабул қилишдан олдин якуний қарорни кутишини ва иш якунланмагунча позицияни эгалламаслигини айтди.
Футболчи ҳибсга олинганидан бери ҳайкал маҳаллий аҳоли томонидан камида икки марта бузиб ташланган.
Алвес 2023 йил 20 январдан бери 13 ойдан бери тергов ҳибсхонасида сақланмоқда.