"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета жамоасининг "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги ғалабасидан (4:1) мамнун. Лондонликлар Премьер-лигадаги ғалабали сериясини кетма-кет олтита ўйинга етказишди.
“Бундай кучли рақибга қарши ўйнаганимиздан жуда мамнунман. Йигитлар жуда яхши, жуда тажовузкор ва ғалабага тўлиқ ҳақли эдилар. Биз бахтлимиз, лекин қўлимиздан келганини қилишда давом этишимиз керак. Яхшилашимиз мумкин бўлган жиҳатлар бор, баъзи муҳим ўйинчилар ҳали ҳам жароҳатлардан фориғ бўлишмоқда", - дея хабар беради BBC.