Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Пепе Испания Кубогининг «Барселона»га қарши жавоб учрашуви борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Бизга бу ўйинда бир жамоадек бирлашиб ўйнаш лозим бўлади. Биз ҳар бир ўйинда мана шундай ўйнашга ҳаракат қилиб келмоқдамиз. Агар сешанба кунги ўйинда муваффақият қозонсак, жамоанинг имкониятлари кескин ошган бўларди. «Реал» ўз ўйин услубини ва машғултлардаги асосий юкламаларни бир маромда сақлаб туриши керак», дея Пепенинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Goal.com» нашри.
Эслатиб ўтамиз, Испания Кубогининг дастлабки учрашуви «Сантьяго Бернабэу» стадионида бўлиб ўтган бўлиб унда 1:1 натижаси қайд этилганди.