Кириш Регистрация

Корреа Симеоне қўл остида "Атлетико" сафида энг кўп гол урган иккинчи футболчига айланди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Атлетико” клубининг аргентиналик ҳужумчиси Анхель Корреа Диего Симеоне бош мураббийлик қилган даврда “матрасчилар”нинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринга чиқди. Бу ҳақда журналист Педро Мартин хабар берди.

Манбага кўра, 28 ёшли форвард Ла Лиганинг 26-туридан ўрин олган "Альмерия" билан ўйинда (2:2) ўзининг 76-голини киритиб, рейтингда Диего Костани (75) ортда қолдирди. Биринчи ўринни жорий мавсум давомида "Атлетико"нинг клуб тарихидаги энг яхши тўпурарига айланган Антуан Гризманн эгаллаб турибди (175 гол).

Эслатиб ўтамиз, Диего Симеоне "Атлетико"да 2011 йил охиридан бери ишлаб келмоқда. Анхель Корреа 2015 йилнинг январида "матрасчилар" сафига қўшилган эди.

Киритилди: 08:53, 25.02.2024.
Ўқилди: 818 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.