Италиянинг “Милан” клуби А Сериянинг йигирма олтинчи туридан ўрин олган учрашувда ғалаба қозона олмади, Стефано Пиоли шогирдлари “Аталанта” билан дуранг ўйнади. "Милан" ярим ҳимоячиси Алессандро Флорензининг фикрича, жамоа жуда яхши ўйин ўтказди.
"Мавсумдаги энг яхши ўйинлардан бирини ўтказдик. “Ренн”га қарши ўйиндан кейин бизни танқид қилишди, лекин у “ПСЖ”га қарши ўйинда очко олди. Пенальтидан кейин мен Орсато билан гаплашдим ва уни юзга зарба йўқлигига ишонтиришга ҳаракат қилдим. Лекин буни инобатга олишини айтди. Аммо у пенальти белгилади. Биз олдинга интилишимиз керак", - дея Флорензининг сўзларини келтиради pianetamilan.it.
А Сериянинг навбатдаги турида “Милан” Римнинг “Лацио” жамоасига қарши баҳс олиб боради.