Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Ўзбекистон U20 «Краснодар» ёшларини мағлуб этди (ВИДЕО)

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркиядаги йиғин давомида навбатдаги назорат учрашувини ўтказди. Вакилларимизга бу сафар "Краснодар" клуби ёшлар жамоасига рақиблик қилди. Таъкидлаш лозим, бу ўйинда "Пахтакор"нинг 5 нафар аъзоси терма жамоамизга ёрдам бера олишмади. Улар муддатидан аввал Тошкентга қайтишганди.

Учрашувда Аҳмаджон Мусаев шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиннинг 34-дақиқасида чап томондан узатиб берилган тўпдан сўнг Сергей Рекун дарвозабон билан яккама-якка вазиятда қолди ва моҳирлик билан тўпни унинг устидан ошириб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда энди шундай вазиятга Абдул Азиз Юсупов "девор" комбинацияси орқали чиқиб борди, дарвозабонга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Ўйин давомида краснодарлик ёшлар ҳам қулай имкониятларга эга бўлишди. Айрим вазиятларда уларга аниқлик етишмаган бўлса, айрим вазиятларда Асилбек Омонов ишончли ҳаракат қилди.

Шундай қилиб, терма жамоамиз Туркиядаги кетма-кет 3та мағлубиятдан кейин ниҳоят ғалаба нашидасини суришди.

ЎЗБЕКИСТОН - «Краснодар-ёшлар» – 2:0 (1:0)
Голлар: Сергей Рекун, 34 (1:0), Абдул Азиз Юсупов, 55 (2:0).
Огоҳлантиришлар: Собирхўжаев (40), Мирабдуллаев (50), Ж.Ҳакимов (85) — Морозов (81)
Ўзбекистон (U20): Оманов (Турсунбоев, 88), Шамсиддинов, Йўлдошев, Мирабдуллаев, Убайдуллаев, Олимов (Мирзараҳимов, 80), Рекун, Собирхўжаев (Нуриддинов, 87), Тошпўлатов, Ўринбаев (Ж.Ҳакимов, 46), Юсупов (Т.Ҳакимов, 68).
«Краснодар-ёшлар»: В.Ермаков, Хмелевской (Черов, 69), Марченко (Гамалян, 64), Морозов, Старков, Ланин (Самсонов, 88), Жигулев (Хушвахтов, 76), Агеев, Огурцов (Шляхов, 82), Ахриев (Марушко, 46), Альшанский (Комличенко, 46).
Ҳакамлар: В.Годулян, С.Даньковский, Э.Карапетян (барчаси – Украина).

Ўзбекистон (U20) ва «Краснодар-ёшлар» жамоалари ўртасидаги ўйиннинг хавфли вазиятлари видеолавҳасини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилиш мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:41, 26.02.2013.
Ўқилди: 5703 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5626]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [4014]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [3179]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2307]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [2032]

Европа лигаси. Чорак финалнинг илк ўйинлари натижалари [1934]

«Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига муносиб футболчи топди [1725]

"Манчестер Юнайтед”да мақсад ўзгарди: жамоа ЕЧЛ йўлланмаси билан кифояланмоқчи эмас [1648]

Суперлига. «Нефтчи» — «Пахтакор». Таркиблар эълон қилинди [1552]

«Барселона» Европанинг топ-5 лигасида ёшларга энг кўп ишонч билдираётган клуб [1483]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик