Кириш Регистрация
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия
12/09 17:00 Расинг 2-1 Алавес
12/09 18:00 Женоа 1-1 Фрозиноне
12/09 19:00 Борнмут 2-2 Брентфорд
12/09 19:00 Астон Вилла 1-2 Ноттингем Форест
12/09 19:00 Челси 2-2 Халл Сити
12/09 19:00 Кристал Пэлас 2-3 Ипсвич
12/09 19:00 Ливерпуль 0-0 Фулхэм
12/09 19:15 Осасуна 0-2 Эспаньол
12/09 21:00 Лацио 2-2 Милан
12/09 21:30 Атлетик Бильбао 1-1 Эльче
12/09 21:30 Тоттенхэм 0-0 Эвертон
12/09 23:45 Аталанта 1-2 Кальяри
13/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Райо Вальекано
13/09 00:00 Сандерленд 0-2 Арсенал

Хоккей. «Ҳумо» плей-оффда учинчи марта мағлубиятга учради (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Қозоғистоннинг Профессионал хоккей Лигасида иштирок этаётган «Ҳумо» хоккей клуби бугун плей-офф босқичида тўртинчи ўйинни ўтказди.

Хабарингиз бор, учта ўйиндан кейин жамоамиз 1:2 ҳисобида ортда қолаётганди. "Сариарқа" кечаги йирик ҳисобдаги мағлубиятдан кейин бугун катта иштиёқ билан майдонга тушди ҳамда биринчи бўлимда 2 та гол уриб олишга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимда ҳисоб ўзгармаган бўлса, учинчи таймда жамоалари биттадан гол уришга эришишди. Якуний ҳисоб - 3:1, мезбонлар фойдасига.

Умумий ҳисоб бўйича ҳам қарағандаликлар 3:1 ҳисобида олдинга ўтиб олишди. Энди "Ҳумо"ни мағлуб бўлишга ҳақи қолмади. Акс ҳолда жамоамиз плей-оффнинг илк босқичидан мусобақани якунлайди.

Кейинги тўқнашув 1 март куни Тошкентда бўлиб ўтади.

Хоккей, Пролига. плей-офф, 4-ўйин
«Сариарқа» (Қарағанда, Қозоғистон) - «Ҳумо» (Тошкент, Ўзбекистон) - 3:1
Голлар:
1:0 — Шингареев, 06.14.
2:0 — Стулов (Коннов, Шингареев), 10.50.
3:0 — Коннов (Зайцев, Лизин), 45.20.
3:1 — Шчегольков (Назаревич, Гловацкий), 57.38 - кўпликда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:34, 26.02.2024.
Ўқилди: 1663 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик