"Селтик" "Ливерпуль" дарвозабони Киувин Келлехерга қизиқиш билдирмоқда.
Шотландия клуби Жо Хартнинг 2023/24 йилги мавсум якунида фаолиятини якунлаш қароридан сўнг, биринчи навбатда янги дарвозабон қидирмоқда. Келтлар 25 ёшли ирландияликни жамоага муносиб номзод сифатида кўрмоқда.
Келлехер "Ливерпуль" тарбияланувчиси ҳисобланади, 2023/24 йилги мавсумда у мерсисайдликлар сафида 16 та ўйинда қатнашган ва 18 та гол ўтказиб юборган ва 3 та бахсда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.
Transfermarkt портали дарвозабоннинг нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда.