Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган «Пахтакор» ва «Ал-Иттифоқ» жамоалари учрашувидан кейинги матбуот учрашувида дастлаб меҳмонлар устози Макей Скорза иштирок этди.
— Бугун жамоамиз яхши ўйин кўрсата олди деб ўйлайман. Бугун ўйлаб қўйган тактик ҳаракатларимиз яхши амал қилди. Биринчи бўлимда унчалик ўйинимиз қовушмаган бўлсада гол уришимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда эса энг кулминацион нуқта бу пенальти белгиланган вазият эди. Ўша вазиятдан фойдалана олмадик. Ўйлайманки, бугун мағлубиятга муносиб эмасдик. Кейинги ўйинларда бугун қилган хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз.
— Бугун Яҳе ва дарвозабон қай даражада сизга таассурот қолдирди?
— Яҳё бир қатор яхши узатмаларни амалга оширди. Унинг ўйинидан қониқдим. Лекин дарвозабон биргина хатоси эвазига гол ўтказиб юбордик. Бу футбол. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ҳозир бизнинг ечиниш хонамизга кирсангиз футболчиларнинг қанчалик тушкун ҳолатда эканини кўрган бўлардингиз.
— Бугун жамоага кўп хизмати теккан Принс Тагоенинг хизматларидан нега жуда кам вақт фойдаландингиз? Унга кўпроқ вақт имконият берсангиз бўлмасмиди?
— Биласизми, Принс 10 ой мобайнида футбол ўйнамади. Бундай ҳолатда унинг спорт формасида яхши ҳолатда бўлмаслиги аниқ эди. Шу боисдан ҳам унга бугун кам имконият бердим.
— Жамоа мамлакат чемпионатининг ўтган турида худди мана шундай футбол намойиш этган ва мағлубиятга учраганди. Бу тактика иш бермаганини била туриб, қандай қилиб яна шу йўлни танладингиз?
— Бугун биз «Пахтакор» уйида тўп сурдик. Шунга қарамай асосан ҳужумкор тактикани маъқкул кўрдик. Умуман бу ёмон иш берди, деб ўйламайман. Шунчакт вазиятлардан фойдалана олмадик ва хато эвазига мағлуб бўлдик.
— «Пахтакор»да мавсум энди бошланмоқда. «Ал-Иттифоқ» эса чемпионатнинг қизғин ҳолатида. Бунақа ҳолатда «Пахтакор»нинг ғалабасини фақат омад билан боғлай оласизми?
— Йўқ. Ундай демаган бўлардим. Бугун иккала жамоа ҳам яхши тайёргарлик эвазига сифатли футбол намойиш этиб беришди. Агар бугун «Пахтакор» эмас биз ғалаба қозонганимизда ҳам бу нормал ҳолат бўларди. «Пахтакор»нинг ютуғи ҳам нормал ҳолат.
— Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида клубга ёрдам бериб турган, «Пахтакор» ҳақида маълумот етказиб турган агент ҳақида гапиргандингиз. Ўйиндан кейин ўша агентнинг етказиб турган гаплари қанчалик ҳақиқат бўлиб чиқди?
— Бу шунчаки бир ҳазил эди. «Пахтакор»ни ўрганиш учун ўзимизда ишлайдиган ходимимиз бор эди. У шахсан бу иш билан шуғулланди ва биз жамоани етарлича ўргана олгандик. Умуман бугун «Пахтакор» яхши футбол кўрсатди. Айниқса жамоанинг марказий чизиғида ҳаракат қилган Кахи Махарадзенинг ўйин кўпроқ ёқди. Ўйлашимча, у Ўзбекистон чемпионатидан кўра кучлироқ чемпионатда тўп суришга лойиқ футболчи. Даммамдаги учрашувда бугун олган хулосаларимиз асосида тактика тузиб майдонга тушамиз.