Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Хажиме Мориясу: “Бунёдкор”да халқаро тажрибага эга бўлган футболчилар кўп

Баҳо:
+ | -

7 февраль куни “Бунёдкор” 2013 йилдаги илк расмий учрашувини Японияда “Санфречче Хиросима” клубига қарши ўтказади.

Ушбу учрашув олдидан ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ва етакчи футболчилар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Даставвал журналистлар саволларига “Санфречче Хиросима” устози Хажиме Мориясу ва жамоа сардори Хисато Сато жавоб қайтаришди.

- “Санфречче Хиросима” нималарга қодир эканлигини айнан Осиё Чемпионлар лигасида намоён этмоқчи. Мавсум боши жамоаларни тўлиқ кучини кўрсатиб беришига йўл қўймаса-да, бизнинг айни дамдаги ҳолатимиз яхши. Рақибнинг қай бир ўйинчисидан хавф кутиш ҳақида ҳали ўйлаб кўрганимча йўқ. Чунки “Бунёдкор”да халқаро тажрибаси юқори бўлган ўйинчилар сони жудаям кўп. Ўзбекистонлик футболчилар ҳурмат қилишга лойиқлар. Бизда ҳам тажрибали футболчилар бор ва мавсум боши бўлишига қарамасдан уларнинг ҳолати мени қониқтиряпти, - дейди Хажиме Мориясу.

- “Кашива Рейсол”га қарши кечган суперкубок баҳсида Сатони анча вақтли алмаштирдингиз. Ўнг қанот ярим ҳимоячиси Михаил Микични майдонга туширмадингиз. Бу нима билан боғлиқ?
- Жамоамиз сардори ўша куни ўйин давомида оёғидан кичик жароҳат олди ва оғриқ билан ўйнаётганди. Шу заҳотиёқ уни алмаштиришга қарор қилдим. Чунки Сато “Бунёдкор” билан бўладиган баҳсда бизга ёрдам бериши керак эди. Микич эса жароҳатланган ва у якка тартибда шуғулланмоқда.

“Санфречче Хиросима” сардори Хисато Сатонинг фикрлари қуйидагича янгради:
- Умид қиламанки, эртага бизни қўллаб-қувватлагани кўп сонли ишқибозлар стадионга келишади. Уларнинг қаршисида ўйнаш бизга ёқимли. Чиройли ўйинимиз билан ишқибозларни хушнуд этамиз, деган умиддаман. 2010 йили ОЧЛнинг илк турини ўз майдонимизда ўтказиб, рақибга ютқазиб қўйгандик. Бу сафар ўша хатони такрорламоқчи эмасмиз. “Бунёдкор” таркибида Осиё Чемпионлар лигаси ҳавосини тотиб кўрган футболчилар сони талайгина. Бизни таркиб ҳам чакки эмас. Шу боисдан ҳам олдинда жуда қизиқарли учрашув кутиб турибди. Илгари бизга ўйинни бир маромда ўтказиш етишмас эди. Ҳозир таркибимиз мукаммал ва ҳамма ўз куига ишонади.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 19:44, 26.02.2013.
Ўқилди: 3814 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.