Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

U19 чемпионати икки минтақага бўлиб ўтказилади

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсум Лига ҳисоб бўйича бешинчи бор U19 чемпионатини ўтказади. Мамлакат футболига бўлажак иқтидорларни етказиб бераётган мусобақага бўлган қизиқиш йилдан-йилга ортиб бораётгани сир эмас.

U19 чемпионатига нисбатан қатор қаршиликлар бўлишига қарамай, Лига ушбу мусобақани ташкил этиш йўлида дадил қадам ташлади. Кейинроқ эътирозлар уни минтақаларга бўлиб ўтказиш таклифига ўзгартирилди. Бунда клублар U19 жамоасига пул топа олмаётгани сабаб сифатида кўрсатилди. Ваҳоланки, ҳар бир клуб қандай келишувлар амалга ошираётгани ва уларнинг харажатлар сметаси қандай экани Лигага маълум эди. Шундан келиб чиқиб, футбол мактаблари масаласи тартибга келтирилгунига қадар, Лига ўз позициясида қатъий турди ва юқоридаги каби баҳоналарга эътибор қаратмади. Натижада Ўзбекистон ОФК лицензиялаш талабини бажаришда қитъа етакчиларидан бирига айланди.   

2024 йилга келиб Лига футбол мактаблари ва уларнинг тарбияланувларини рўйхатдан ўтказиш масаласида навбатдаги қадамни ташлади. Қишки трансфер ойнаси давомида нафақат профессионал футбол клублари қошидаги футбол мактаблари ва академиялари, балки ЎФА қошида ташкил этилган ҳудудий футбол академиялари ҳам ўз тарбияланувчиларини Лига рўйхатидан ўтказди. Бу билан ёш футболчини мактаб/академияга қабул қилиш ва ундан чиқариш тизими тўғри тизимга тушди. Эндиликда ёш футболчи учун тўланиши лозим бўлган машғулот компенсацияси ва унинг фаолиятини тартибга келтириш масаласи йилдан-йилга такомиллашиб боради. Биз бир неча йил ичида футболчи пасспортини тўлиқ электронлаштиришга эриша оламиз.

Футбол мактаблари/академиялари масаласи Лига режа қилган кўринишда тартибга келгач, эндиликда ЎФА қошидаги ҳудудий футбол академияларида Биринчи лига иштирокчисига айланиш имконияти пайдо бўлди. Яъни, профессионал футбол клублари қошидаги U19 жамоаларидан ташқари, ҳудудий академиялар ҳам ўз тарбияланувчиларини ўйнатиши мумкин бўлган Лига мусобақаси вужудга келди. Бу эса табиийки, янада кўпроқ иқтидорларга имконият беради ва селекция мураккабликларига муносиб ечим бўлади.

Шу тариқа Лига U19 чемпионати жамоасига географик нуқтаи-назардан қулайлик бериш, бир вақтнинг ўзида профессионал клубнинг ОФК лицензиялаш талабларини бажаришини қулайлаштириш ҳамда U19 чемпионатидан тушиб қолаётган ёшларни Биринчи лигага жалб қилиш масаласини тартибга келтиришга эришди дейиш мумкин. Қисқа қилиб айтганда, Лига ўзининг тўрт йиллик режасини босқичма-босқич амалга ошириш орқали ўзига хос баланс ҳосил қилди.

U19 чемпионатининг янгича формати, Биринчи лиганинг қандай ўзгараётгани ва бу билан қандай мақсадлар кўзланаётгани масаласида босқичма-босқич маълумот бериб борилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 21:36, 27.02.2024.
Ўқилди: 959 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6594]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3262]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2852]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2355]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2348]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1903]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1882]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1864]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1839]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1830]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.