Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов Чехиядаги нуфузли турнирни ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -

Бугун Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича "Prague Masters" халқаро мусобақаси старт олади.

Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов илк турда мезбон шахматчиси Даи Ван Нгуенга қарши оқ доналарда ўйнади. Ўзбекистонлик спортчи дебютдаёқ устун вазият олди. Айниқса, 7-юришда Нодирбек отнинг қурбон қилишини компьютер "Brilliant move" сифатида баҳолади.

Рақиб 15-юришни қилиш учун нақ 30 дақиқа сарфлаб юборди. Бунинг оқибатида у цейтнотга тушиб қолди ҳамда 36-юришда Руҳларни алмаштиришни таклиф қилиб, хатога йўл қўйди. Абдусатторов эса Руҳларни алмаштирди ва бир пиёда устунлигини қўлга киритди.

Натижада Нгуен ўзбек шахматчиси пиёдасининг Фарзинга чиқишига қаршилик кўрсата олмаслигига кўзи етди ва таслим бўлди.

Абдусатторов эртага Видит Гужратҳи (Ҳиндистон)га қарши қора доналарда ўйнайди.

Маълумот ўрнида. Мусобақада  қуйидаги шахмат усталари иштирок этишади:

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон)
Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон)
Видит Гужратҳи (Ҳиндистон)
Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон)
Винсент Кеймер (Германия)
Ричард Раппорт (Руминия)
Парҳам Мақсудлу (Эрон)
Давид Навара (Чехия)
Матеуш Бартел (Польша)
Даи Ван Нгуен (Чехия)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:23, 27.02.2024.
Ўқилди: 2048 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5206]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [3887]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3284]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2419]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2412]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2211]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2030]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [2012]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1707]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1635]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик