Николья Пепе билвосита "Арсенал"нинг катта йўқотишларига сабаб бўлди.
"Арсенал" сўнгги молиявий йилда (2022/23 йилги мавсум билан бир хил) 52 миллион фунт стерлинг зарар кўргани ҳақида хабар берди.
"Арсенал"нинг 2023-йил 31-майда якунланган йил учун сўнгги молиявий ҳисоботлари шуни кўрсатадики, 18,1 миллион фунт стерлинг йўқотиш "айрим ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича камчиликлар билан боғлиқ.
Йўқотишлар, биринчи навбатда, "Арсенал"нинг рекор трансферига айланган, 2019 йилнинг ёзида 72 миллион фунт стерлинг эвазига клубга қўшилган ва 2024 йилгача шартнома имзолаган Николья Пепе билан боғлиқ деб ишонилади.
Тахминларга кўра, Пепе билан бўлган барча келишув "Арсенал"га 100 миллион фунт стерлингдан кўпроққа тушган, шу жумладан, бу трансфер нархи ва футболчининг шартномани бекор қилишдан олдинги маошини ўз ичига олади.
Кот-д'Ивуарлик футболчининг шартномаси ўтган йилнинг сентябрь ойида Туркиянинг "Трабзонспор" клубига ўтишидан олдин бекор қилинган эди.
Шартномаси бекор қилинганига қарамай, "канонирлар" билан шартномасининг беш йиллик муддати туфайли Пепе расман Лондон клуби балансида қолишда давом этди ва унинг шартномаси амортизация қилинди.
Клубнинг Пепе ўйнамаган ўтган мавсумдаги йўқотишлари солиқлардан ташқари 34 миллион фунтни ташкил этган. Аввалги мавсумда бу сумма 45,5 миллион фунтни ташкил қилганди.
Натижаларнинг бундай яхшиланиши кўп жиҳатдан жамоанинг еврокубокларга қайтиши ва Премьер-лигада яхши мавсум ўтказгани билан боғлиқ, натижада "Арсенал" иккинчи ўринни эгаллади.
Йил давомида клубнинг футболдан олган даромади 2021/22 йилги мавсумдаги 369,1 миллион фунтдан 464,6 миллион фунтга кўтарилди.