Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Вундеркиндлар: Қимматбаҳо ўсмирлар

Баҳо:
+ | -

21 январь куни «Барселона»нинг «Бетис»га қарши учрашувида икки нафар 16 ёшли футболчи - вингер Ламин Ямал ва ҳимоячи Пау Кубарси бошланғич таркибда майдонга тушишди.

Камёб воқеа! Ёрқин ўйин кўрсатаётган янги авлод вакиллари билан танишишни лозим топдик. Дарвоқе, ғалабали куннинг эртасига 17га чиққан Кубарси рўйхатдан тушиб қолди. Бироқ 16дан ошмаган келажаги порлоқ иқтидорлар етарли. Жумладан, навбатдаги «янги Месси».

Ламин Ямал, «Барселона»

Ямал ҳозирнинг ўзида таниқли футболчилар сафида. Ўтган йил апрелида Каталония грандининг асосий таркибида дебютини нишонлаган (15 ёш, 290 кун) вингер Ла Лиганинг энг ёш иштирокчиси бўлганди. 60 миллион еврога баҳоланаётган футболчи ҳозиргача 30 марта майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол ва 5та ассистни расмийлаштирди. Бундан ташқари, сентябрда Испания терма жамоасида 4та ўйин ўтказиб, Грузия ва Кипр терма жамоалари дарвозасига биттадан гол урди.

Мессиньо, «Палмейрас»

Бразилияликларда маҳаллий Месси пайдо бўлди - Эстевао Виллиан. Мессиньо тахаллусини олган ёш иқтидор 10 миллион еврога баҳоланмоқда. Бироқ «Палмейрас» 2-3 баравар кўпроқ даромад олишни мўлжалламоқда. Ахир у «ПСЖ», Манчестер грандлари, «Челси» ва «Барселона»нинг доимий назоратида. Эстевао ҳозирча фақат бир марта асосий таркибда майдонга тушди, лекин ёшлар жамоасида самарали ўйин кўрсатмоқда. Ўтган йил ноябрида бўлиб ўтган 17 ёшлилар ўртасидаги ЖЧда Виллиан Бразилия терма жамоасига 5та учрашувда 3та гол ва шунча ассистни ҳадя этди.

Кендри Паэс, «Челси»

Эквадорлик 16 ёшли ноёб иқтидор 10 милллион еврога баҳоланмоқда. Ҳозирча у ўз ватанида «Индепендьенте дель Валье» клуби аъзоси, балоғатга етгач, Европага йўл олади. Бўлажак жамоаси ҳам аниқ - «Челси». «Аристократлар» Паэс учун қанча сарфлашгани маълум эмас. Лекин уммон ортидагилар талаби қондирилган. 2023 февралидан асосий жамоада тўп сураётган ҳужумкор ярим ҳимоячи 29та ўйинда 5та гол ва битта ассистни амалга оширган. Шунингдек, у сентябрда миллий терма жамоадаги дебютини нишонлади, ҳозирга қадар ЖЧ-2026 саралаш босқичида 5 марта асосий таркибда майдонга тушиб, Боливияга қарши баҳсда голлар ва ассистларга ҳисобни очди.

Лука Вушкович, «Тоттенхэм»

7 милллион еврога баҳоланган «Хайдук» ҳимоячисини «тақачилар» 13,8 милллионга харид қилишди. Лекин Вушкович 2025 йилнинг ёзида лондонликлар сафидан жой олади. У ўтган йил февралидан бери «Хайдук» шарафини ҳимоя қилмоқда. Лука ҳозиргача 11та ўйинда майдонга тушди, мамлакат Кубоги турнирида гол уриб, клуб тарихидаги энг ёш тўпурар мақомини олди.

Итан Нванери, «Арсенал»

Келиб чиқиши нигериялик бўлган англиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи, тахминий баҳоси 6 млн. евро. Нванери Англиянинг 17 ёшлилар терма жамоасида юксак натижани қайд этди: 21 ўйинда 9та гол ва 2та ассист. Итан ҳозир «Арсенал»нинг асосий жамоасига жалб этилмоқда. У 2022 йилнинг сентябрида «Брентфорд»га қарши беллашувнинг сўнгги дақиқаларида захирадан майдонга тушиш билан АПЛдаги дебютини нишонлаганди. Ҳозирча, бу «тўпчилар» сафидаги ягона иштирок. Тўғри, бир неча марта, жумладан, ЕЧЛ гуруҳ босқичи ўйинларида заявкадан жой олганди. Нванери  15 ёш, 181 кунлик пайтида майдонга тушиш эвазига «Арсенал» тарихидаги энг ёш футболчи мақомини олган.

Айюб Буадди, «Лилль»

Қимматбаҳо 16 ёшли иқтидорлар рўйхатини 5 миллион еврога баҳоланган ҳужумкор ярим ҳимоячи якунлайди. Марокашликлар аждодидан бўлмиш франциялик футболчи ҳам «Лилл»нинг асосий таркибида майдонга тушишга улгурган. Аниқроғи, 2023 йил октябридаги КЛ турнири беллашувида захирадан майдонга тушиш билан «доглар»даги дебютини нишонлаган. Айюб ҳозирга қадар барча мусобақаларда 10 марта (5таси бошлан­ғич таркибда) «Лилль» шарафини ҳимоя қилган. Тўғри, ҳозирча самарали ҳаракатларни амалга ошира олмади. Лекин жамоа бош мураббийи Паулу Фонсека Франция Кубоги доирасидаги «Расинг»га қарши баҳсдан ке­йин (1:0) ўйинда тўлиқ иштирок этган Буадди ҳақида ижобий фикрлар билдирди: «Биз Айюбни майдонга туширишга қарор қилгандик. Ўйлайманки, бу тўғри қарор бўлди. Чунки Буадди ажойиб ўйинни намойиш этди. бугун у жамоамизнинг энг яхши ўйинчиси бўлди». Мураббийнинг мақтови ҳар қандай футболчига қанот бағишлайди. Айниқса, у ёш футболчи бўлса.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:57, 29.02.2024.
Ўқилди: 2935 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3765]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2878]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2001]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1878]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1856]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1606]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1564]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1503]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1491]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1340]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.