Кириш Регистрация

Артета Жезус ҳақида: "У етарли жисмоний формада"

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета тиззасидан олган жароҳати сабаб "канонирлар"нинг бешта ўйинини ўтказиб юборган жамоанинг бразилиялик ҳужумчиси Габриэль Жезуснинг аҳволи ҳақида фикр билдирди.

"У етарли жисмоний формада. Аммо у қанча давом этади, бу бутунлай бошқа савол. Биз таваккал қилишни хоҳламадик. Бизга унинг мавсум финали учун энг яхши формада бўлиши керак ва энди биз уни тўғри юклаганимизга ишонч ҳосил қилмоқчимиз", - деди Артета.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал"нинг Англия Премьер-лигасидаги "Ньюкасл" билан сўнгги ўйинида бразилиялик форвард қайдномага киритилган, аммо захирада қолганди.

Киритилди: 09:32, 01.03.2024.
Ўқилди: 728 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.