Кириш Регистрация
15/06 18:00 Венгрия 1-3 Швейцария
15/06 20:00 Нефтчи 1-1 Сурхон
15/06 20:00 Қизилқум 3-3 Андижон
15/06 21:00 Испания 3-0 Хорватия
15/06 23:59 Италия 2-1 Албания
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна - Насаф
16/06 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
16/06 21:00 Словения - Дания
16/06 23:59 Сербия - Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция

«Локомотив» бош директори: «Чемпионлик ва Кубокни қўлга киритиш — бош мақсадимиз»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" ташкил қилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоа бош директори Миролим Ҳожиев ва янги қабул қилинган футболчилар иштирок этишди.

Миролим Ҳожиев (клуб бош директори):
— 2013 йилда "Локомотив" ПФК Испаниянинг "Хома" компанияси билан форма етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Улар бизни ҳомийлик асосида форма билан таъминлайдиган бўлди. Демак, 2013 йил давомида футболчиларимиз бу компания томонидан бепул етказиб бериладиган кийим-бош билан таъминланишади. "Адидас" ва "Пума" каби компаниялар билан рақобатдош бўлган "Хома" компанияси нафақат асосий жамоамизни, балки футбол мактабимиз тарбияланувчиларини, ўринбосарларимизни, футзал ва аёллар жамоаларимизни ҳам бир хил форма билан таъминлайди. Ушбу ҳомийлик шартномасининг имзоланишида клубимизнинг маркетинг бўлимининг хизмати катта бўлди.

— Футболчилар олдига қандай вазифа қўйилмоқда.
— Олий лигада иштирок этаётган барча 14та клубнинг бош мақсади, чемпионликни қўлга киритиб, олтин медални кўксига тақишдан иборат. Бу йил чемпион бўлмайман, фақат фалон ўринни олишга ҳаракат қиламан, деб ҳеч ким айтмайди. Бизнинг ҳам мақсадимиз Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритиб, Кубок соҳибига айланиш.

— Санжар, яна бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлганмиди? Нега айнан "Локомотив"ни танладингиз?
Санжар Турсунов: — Ҳа, бошқа жамоалар — "Бунёдкор" ва "Пахтакор"дан ҳам таклифлар бўлганди. "Локомотив" клуби раҳбари билан гаплашиб, клуб олдига қўйилаётган мақсадларни билганимдан кейин ушбу жамоанинг таклифини қабул қилишга қарор қилдим. Ҳозирча жамоа билан фақат ёзгача шартнома имзоладим. Балки кейинчалик буни йил охирига қадар узайтирарман. Ҳозирги кунда эса бор эътиборимни "Локомотив" футбол клубига қаратганман.

— Фарҳод, сиз "Шўртан"да ўз олдингизга юқори мақсадлар қўйгандингиз. Нима учун ғузорликлар сафини тарк этдингиз?
Фарҳод Тожиев: — "Локомотив" ҳали Биринчи лигада ўйнаб юрганидаёқ менга таклиф билан чиқарди. Бу йил эса жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилаётгани учун клуб таклифини қабул қилдим. "Шўртан"дан кетишимга эса клуб раҳбарияти билан юзага келган кичик келишмовчилик сабаб бўлди.

— Алан, ўзбек футболи ҳақида етарли тасаввурга эга бўлдингизми?
Алан Кусов: — Аввал клубларининг ОЧЛдаги иштироки ва терма жамоаларнинг натижалари орқали ўзбек футболи ҳақида тасаввур эга эдим. Бу ерга келиб эса Ўзбекистонда футбол ривожланаётганига ва чемпионат савияси яхши даражада эканига ишонч ҳосил қилдим.

— Хориждан ташриф буюрган футболчилар меҳмонхонада истиқомат қилишадими?
— Клубнинг барча футболчи — легионерлардан тортиб маҳаллий футболчиларгача стадион ёнида қад ростлаган меҳмонхонада истиқомат қилишади. Шу ернинг ўзида базамиз ҳам жойлашган. Футболчилар ўйинларга тайёргарликни шу ерда олиб боришади.

— Жамоа футболчиларининг чемпионлик учун курашишга руҳан тайёрми?
М.Ҳожиев: — Чемпионликни қўлга киритиш учун имкониятларимиз етарли деб ҳисоблайман. Фақат бунинг учун футболчилар ҳам руҳан тайёргарлик кўришлари лозим. Улар эса бунга тайёрлар.

— Тошкент дербиси деганда биз "Пахтакор" ва "Бунёдкор"нинг ўзаро ўйинини тушунардик. "Локомотив" ушбу клубларга етарли қаршилик кўрсата оладими?
— Албатта. Бу ҳақида клуб аъзолари, мураббийлар ва футболчилар билан суҳбатлашилди. Бу жамоаларга қарши ўйинларда руҳий тайёргарлик маромида бўлиши лозим. Биз нафақат "Пахтакор" ёки "Бунёдкор", балки ҳар бир жамоага қарши юқори тайёргарлик билан ўйинга чиқишимиз лозим.

— Клубнинг 2013 йил учун тасдиқланган бюджетини ошкор қила оласизми?
— Бу клубнинг ички сири, уни ошкор қила олмайман. Клуб бюджети етарли даражада таъминланганини айтиб ўтишим мумкин. Сизларга бераётган жавоблардан ҳам бюджетимиз шунга мослаштирилганини англаб олишингиз мумкин.

— Агар жамоа футболчиси четдан таклиф тушса, раҳбарият қандай йўл тутади?
— Клубимиз ташкил топганига энди 10 йил бўлди. Биз барча йўналишда янгиликка дуч келяпмиз. Агар шундай ҳолатга тўқнаш келсак, энг аввал Ўзбекистон футболининг ривожи нуқтаи назаридан ечим танлаймиз. Биз ҳам ёш футболчиларнинг ўсишини истаймиз.

— Клубнинг ёшлар жамоаси қайси стадионда ўйнайдиган бўлди.
— ТТЙМИ стадиони чими алмаштирилаётгани учун майдонга жавобгар мутахассислар июнь ойигача у ерда футбол ўйнашга рухсат беришмади. Шунинг учун ёшлар жамоасига бошқа стадионни ижарага оляпмиз.

Маросим сўнггида клубга қабул қилинган 9 нафар футболчига футболкалар тақдим қилинди. Улар қуйидаги рақамли футболкаларда ҳаракат қиладиган бўлишди:

Фарҳод Тожиев (ҳужумчи) - 10
Темур Ғаниев (дарвозабон) - 12
Алан Кусов (ярим ҳимоячи) - 14
Жасур Ҳасанов (ярим ҳимоячи) - 16
Санжар Турсунов (ярим ҳимоячи)- 17
Павел Смоляченко (ярим ҳимоячи) - 18
Иван Нагаев (ҳужумчи) - 23
Салим Мустафоев (ҳимоячи) - 27
Виктор Карпенко (ярим ҳимоячи) - 29

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 15:46, 28.02.2013.
Ўқилди: 3796 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.