Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

БАА чемпионпати. Ўзбек дербисида ким ғалаба қозонди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Кеча БАА чемпионатида "Ҳорфаккан" ва "Шабаб ал-Аҳли" жамоалари ўртасидаги "ўзбек дербиси"да дубайликлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганидан хабарингиз бор.

Учрашувни Абдулла Абдуллаев ва Азиз Ғаниев асосий таркибда бошлашган бўлса, Азиз Амонов ўтган ўйиндаги голига қарамасдан захирада қолдирилди. Ўйиннинг 4-дақиқасида "Ҳорфаккан" ҳимоячиси Адил Сабилнинг четлатилиши натижасида ҳар иккала ўйинчимиз 1-бўлимдан кейиноқ алмаштирилди.

Мезбонлар ҳимояни мустаҳкамлаш учун Абдуллаев ўрнига номинал ҳимоячи Халифа Муборакни туширишган бўлса, дубайликлар ҳужумни кучайтириш учун Ғаниев ўрнига исроиллик ҳужумчи Мунас Даббурни майдонга туширишди. Яна бир ҳамюртимиз Амонов эса ўйиннинг 67-дақиқасига келиб захирадан ўйинга қўшилди.

"Шабаб ал-Аҳли" устози Марко Николич ўйинни 2 та таянч ярим ҳимоячиси - Ғаниев ва таркибга яқинда қўшилган эронлик Иззатуллоҳий билан бошлаган эди. Николич рақибнинг бир киши кам бўлиб қолганидан фойдаланиш мақсадида таянч ярим ҳимоячилардан бирининг ўрнига ҳужумчи туширишга қарор қилди. Мураббий майдонда Ғаниевни эмас, Иззатуллоҳийни қолдириши - балки, Азизбекнинг ўйин бошидаги сариқ карточкаси билан боғлиқдир.

Иззатуллоҳийнинг трансфермаркетдаги нархи 500 минг АҚШ долларини ташкил этар экан. Иккита Жаҳон чемпионати ҳамда Европа чемпионлар лигаси мусобақаларида тўп сурган футболчининг нима сабабдан машҳур сайтда бунчалик паст баҳоланиши биз учун қоронғу. Ягона тахминимиз - Саид Иззатуллоҳийнинг агенти яъни отаси Нодир Иззатуллоҳий transfermarkt.com билан яхши алоқаларни йўлга қўймаган кўринади.

Манба: @SamvelKarlenich
Киритилди: 15:55, 02.03.2024.
Ўқилди: 1926 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.