"Рома" бош мураббийи Даниэле де Росси жамоанинг ўзи бошчилигидаги муваффақиятлари ҳақида гапирди.
Шанба куни римликлар навбатдаги ғалабани қўлга киритиб, "Монца"ни мағлуб этишди (4:1).
Пойтахтликлар мураббийлар ўзгаришидан сўнг ўз натижаларини сезиларли даражада яхшилашди, бироқ италиялик мутахассиснинг сўзларига кўра, Жозе Моуриньо қўл остида футболчиларда муаммо бўлмаган.
"Жамоа мендан олдин ҳам бирлашган эди, мен бу борада ҳеч нарса қилмадим. Бусиз кетма-кет икки мавсумда еврокубоклар финалига чиқиш имконсиз бўларди.
Мен футболчилар билан ҳалол бўлишга ҳаракат қиламан, уларга биринчи навбатда футболчи сифатида эмас, балки инсон сифатида қарайман.
Агар бирор нарса менга ёқмаса, тўғридан-тўғри гапиришга ҳаракат қиламан. Албатта, мен учун устунлик шундаки, мен жамоадаги кўплаб футболчиларни аллақачон билардим", - деди де Росси DAZN нашрига берган интервьюсида.