"Лацио" марказий ҳимоячиси Марио Хила "Бавария"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйини олдидан ўз жамоасига ишонади.
Римда бўлиб ўтган илк учрашув "бургутлар"нинг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан якунланган.
Жавоб ўйини 5 март куни Мюнхенда бўлиб ўтади. “Бу ўзгача оқшом эди. Биз “Бавария”нинг энг яхши формада эмаслигини билардик ва бундан фойдаланишимиз мумкинлигини ҳис қилдик.
Афсуски, қарама-қаршилик икки ўйиндан иборат бўлиб, олдинда Германияда жавоб ўйини кутиб турибди.
Бу биз учун жуда қийин бўлади. Жамоа қайси ҳолатда бўлишидан қатъи назар, "Бавария"нинг ўзига хос тарихи бор.
Сиз уларни фаворит деб билишингиз мумкин, лекин биз нима қилишни биламиз, рақибларимизни қандай хафа қилишни биламиз.
"Бавария" аниқ фаворит эмас", – деди ҳимоячи.