Кириш Регистрация

Ўзбекистон футболидан қўймасин

Баҳо:
+5 | -

Мана, биз соғиниб кутган ўзимизнинг футбол баҳор билан ҳамнафас юртимизга кириб келди. Эртадан бошлаб Олий лига жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилади. Бу дегани мамалакатимизнинг еттита шаҳрида давлатимиз мадҳияси янграб, футбол мухлислари учун ўзига хос байрамга айланади дегани. Энди телевизор қаршисида уша Европанинг «кучли бешлик» деб аталмиш чемпионатларини кўришниям бир четга сўриб қўйиб, ўзбек ишқибозлари энди бемалол «жонли эфирда» ўзимизнинг ҳақиқий футболни стадионнинг ўзидан томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.

Март ойи Ўзбекистон футбол мухлислари учун катта футбол байрами ойи десак ҳам янглишмаймиз. Сабабини биласиз, 22 март куни миллий терма жамоамиз БАА майдонида Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичининг 2-тур учрашувида майдонга тушади. БАА термасининг яқинда бўлиб ўтган «Форс Кўрфази кубоги»да чемпион бўлганлигини ҳам эсдан чиқармаслик лозим. Бу уйинни айрим футбол мухлисларимиз иккинчи даражали ўйинга чикариб қўишган, менимча. Лекин шуни унутмайлик азизлар, миллий терма жамоамизнинг ҳар қандай мусобақада иштирок этиши биз учун ижобий натижани бериши бизни бефарқ қолдирмайди, албатта. Ҳали Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси кун тартибида турган экан деб Осиё-2015 финал босқичидан қуруқ қолиб кетмайлик. Ҳар бир мусобақанинг ўрни бошқа, барибир.

26 март куни Тошкентда замонавий «Бунёдкор» стадионида ЖЧ-2014 саралаш босқичининг 7-турида Ливан термасига қарши майдонга тушамиз. Ана шу ўйин барча масалани хал берса не ажаб. Миллий термамиз фақат ва фақат ғалаба қозониш талаб этилади. Биз ҳали ўз ўимизда ЖЧ-2014 саралашининг сўнгги босқичида биронтаям ғалабага эришмадик. Бу сафар футболчиларимиз ўз мухлислар кўз ўнгида ижобий натижага эришиб, биз мухлисларни қувонтиради, деган умиддаман.

Маълумки, футбол ҳаёти тўрт йиллик давр билан белгиланиб, ҳар тўрт йилда Жаҳон чемпионати ўтказилиб борилади. Барчангиз яхши биласиз, футболда натижага эришиш осон иш эмас. Бу жамоавий ўйин. Кўзланган мақсад йўлида бажарилаётган катта ҳажмдаги ишлар баъзида оддий мухлислар назаридан четда қолади. Биз мухлислар эса фақат ғалабага ўрганиб қолгандаймиз. Агар миллий терма жамоамиз халқаро майдонда ютқазиб қўйишса, албатта ранжиймиз. Лекин бу сафарги Жаҳон чемпионатига жудаям яқин турибмиз, ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда. Фақат миллий терма жамоамизнинг мураббийлар штабининг тузган тактикаси иш бериб, футболчиларимизга омад кулиб боқса кифоя. Замонавий футболда омад ҳам катта роль ўйнайди. Бунга бир қанча мисоллар келтириш мумкин.

Шу омад деганиям биз томонда бўлиб, агар жаҳон чемпионатига йўл олсак, футболчичиларимиз ҳам Ватанимизнинг байроғини янада баландга кўтариб, Ўзбекистон фарзандлари ҳеч кимдан кам эмас эканлигини, ҳеч кимдан кам бўлмаслигини жаҳон чемпионатларида яхши ўйини орқали мухлислар олқишига сазовор бўлади деган умиддаман.

Мен ҳам шу азиз серқуёш ўлкам – Ўзбекистон фарзанди бўлганим учун миллий терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатида иштирок этишини чин дилимдан хоҳлайман.

Абдумажид Кодиров

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:55, 01.03.2013.
Ўқилди: 5090 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.