Италия чемпионатининг йигирма еттинчи турида амалдаги чемпион “Наполи” “Ювентус”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Турин клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри омадсизликка қарамай, жамоаси яхши ўйин ўтказди, деб ҳисобламоқда.
"Йигитларим яхши ўйин ўтказишди, бизда жуда кўп имкониятлар бўлди, улардан фойдалана олмаганимиз ачинарли. Буларнинг барчаси жамоани шакллантириш босқичлари. Биз ҳали чемпионатда иккинчи ўриндамиз ва мавсум олдига қўйган мақсадларимизга эришишимиз учун олдинда ҳали ўн бир ўйин бор", - дея Аллегри сўзларини келтиради Juvenews.eu.