Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо «Барселона»га қарши Испания Кубоги ярим финалида кечган учрашув олдидан Хорди Роурадан Тито Виланованинг ҳолати борасида сўраган.
Хорди Роура Моуриньо билан кўришиш учун мадридликлар захира ўриндиғига келганда Моуриньо уни яхши кайфиятда кутиб олиб, унга: «Титонинг ишлари қандай кетяпти? Унга соғлиқ тилашим ва қўллаб-қувватлашимни етказиб қўйинглар. Тезда соғайиб кетсин», деган.
Эслатиб ўтамиз, Тито Виланова айни вақтда Нью-Йоркда саратон касаллиги асоратларидан даволанмоқда.