Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

«Отаси билан дарахт кесиб, уй ишларига ёрдам берарди». Эрлинг Ҳоланднинг болалиги ҳақида

Баҳо:
+ | -

Эрлинг Браут Ҳоланд 2000 йил 21 июль санасида Англиянинг Лидс шаҳрида дунёга келди. У оиласининг учинчи фарзанди ҳисобланади.

Унинг отаси “Лидс” жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Баъзи болалик расмларида Эрлинг “Манчестер Сити” кийимида пайдо бўлади. Сабаби отаси бир муддат “шаҳарликлар” сафида ҳам ҳаракат қилган. Эрлинг Ҳоланднинг отаси Алф-Инге учун энг эсда қоладиган ўйин бу Рой Кинга қарши учрашув бўлган. Ўшанда Алф-Инге оёғидан жароҳат олган ва фаолиятини муддатидан олдин тугатишга мажбур бўлган.

Айнан шундан сўнг Ҳоландлар оиласи Англияни тарк этади. Ўша кундан бери оила аъзолари учун “Манчестер Юнайтед” учрашувларини томоша қилиш мумкин эмас. Ҳаттоки, Рой Кин экспертлик қиладиган кўрсатув тасвирлари пайдо бўлиши билан канал ўзгартирилади.

Ҳоландлар оиласи Норвегиянинг Брюне шаҳрига кўчиб келишганида, Ҳоланд уч ёшда эди. Футболчининг болалиги айнан шу шаҳарда ўтган. Ҳоланд хушчақчақ ва қувватга тўла бўлган. У доим дўстлари билан футбол ўйнашни севган. Бундан ташқари футболчи голф, енгил атлетика ва қўл тўпи каби бошқа спорт турларига ҳам қизиққан.

Норвегиялик спортчи оила аъзоларининг барчаси спортни севади. Отасининг футболчи бўлгани ҳақида кўпчилик билади, Эрлингнинг онаси етти кураш спорти билан шуғулланган.

Алф-Ингенинг асосий мақсади ўғлини ўзидан яхшироқ спортчи қилиш бўлган. Эрлинг 5 ёшга тўлганида унинг отаси “Брюне” академиясига берган. У ерда Ҳоланд спорт билимларини ўрганган. У футболдан ташқари бошқа спорт турларида ҳам ажралиб турган. Масалан, у 5 ёшида узунликка сакраш бўйича ўз ёшидагилар тоифасида жаҳон рекордини ўрнатган. Ҳоланднинг натижаси — 1,63 метр.

Ҳоланд академияда ўз ўрнини топди ва жамоадошларини ғалабаларга ундади. У машғулотларда кўп табассум қилди, лекин шу билан бирга у кўп меҳнат қиларди шунинг ҳисобига кўп гол урарди.

Эрлингнинг болалигида бўйи паст бўлган деган фикрлар бор, лекин аслида ундай эмас. Ўсиш билан боғлиқ муаммолар ўсмирлик даврида бошланган.

Унинг жамоадошлари бўйлари ўсди, аммо қаҳрамонимиз ўз ўрнида қолди. Ўша пайтда Ҳоланд “Молде” клубида эди. Клуб унга бу муаммони енгишда ёрдам беришга қарор қилди ва футболчига ошпаз бириктирилди. Ҳеч қандай махсус сир йўқ, Эрлинг шунчаки кўпроқ овқатлана бошлади. Ҳатто, овқатларни уйига ҳам олиб кетди.

Кейинги икки йил ичида Эрлинг 8 смга ўсди, бу унинг учун керагидан ҳам ортиқ эди. Узун бўйли норвегиялик янада қийин вазиятга дуч келди — энди у янги танасини назорат қила олиши керак эди, аммо бу ерда ҳам унга клуб мутасаддилари ёрдамга келди. Клуб фитнес мураббийи майдонда рақобатлаша олиши учун Ҳоланд билан индивидуал машғулотлар олиб борди.

Ғайриоддий машғулотлардан бири ўтин кесиш эди. Ҳа, бу оддий ёғочни кесиш машқи, аммо у сизнинг қўлларингизни ва белингизни чиниқтиради, ҳаттоки юрак учун ҳам фойдали ҳисобланади. Бу одат ҳозиргача сақланиб қолган — у отаси билан ҳалигача уйга ўтин тайёрлайди.

Шундан сўнг футболчида ҳаммаси жойига туша бошлади — голлар, муваффақиятли трансферлар, антиқа рекордлар. Айтганча, яқинда норвегиялик футболчи тез орада терма жамоасини ўзгартириши мумкинлиги ҳақида хабар пайдо бўлди.

Яқин вақтгача Эрлинг зиёфатлар “қироли” ҳисобланарди, у тунги клубларга боришни ва қимматбаҳо кийимларга пул сарфлашни яхши кўрарди, лекин йигитни бундай турмуш тарзидан нима тўхтата олди?

Дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири ҳозирда Изабел Йоҳанссон билан бирга. Изабел Бруне шаҳридан, улар бир-бирини узоқ вақтдан бери билади. Айнан унга бўлган муҳаббат, Эрлингни носоғлом одатларни камайтиришига сабаб бўлди.

“Манчестер Юнайтед” билан ўйиндаги голи Ҳоланднинг отасини ҳурсанд қилган бўлса не ажаб.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:58, 05.03.2024.
Ўқилди: 910 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.