"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель "Лацио" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Ҳимояни яхши биладиган Италия жамоасига қарши қийин ўйин бўлди. Бизга иккита гол керак эди ва биз ундан ҳам кўпроқ урдик. Менга жамоанинг бутун ўйин давомида диққатни жамлагани, майдондаги жойлашуви ва футболчиларнинг муносабати ҳам таҳсинга сазовор бўлгани ёқди", - дея Тухел сўзларини келтиради cittaceleste.it.
Мюнхен клуби Европанинг энг нуфузли клублар ўртасидаги футбол турнирида чорак финалга чиқди.