"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер 2021-йилда Криштиану Роналду трансферининг асосий камчилигини айтди. Эслатиб ўтамиз, норвегиялик португалиялик келганидан кейин 4 ой ўтиб ишдан бўшатилган эди.
"Роналду келганида бизда тўп билан ўйнашда муаммо йўқ эди, ҳаммаси яхши эди. Бироқ тўпсиз муаммоларга дуч келдик. Бу босимга ўхшарди. Криштиану келгани сабабли биз прессинг тизимимизни бироз ўзгартиришга мажбур бўлдик", - деди Сульшер.
Роналду 2021 йилда қайтганидан сўнг "Манчестер Юнайтед"да бир ярим йилни ўтказди. Қатардаги жаҳон чемпионатидан сўнг португалиялик футболчи эркин агент сифатида “Ан-Наср”га ўтди.