Франциянинг «ПСЖ» клуби яримҳимоячиси Дэвид Бекхэм жамоа ҳужумчиси Златан Ибраҳимович борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Фаолиятим давомида Златан каби профессионал футболчиларни кўп кўрмаганман».
«У ўрнак олиш учун ажойиб футболчи. Ибра ҳар доим футбол билан яшайди, астойдил машқ қилади ва ҳамиша ғалабага эришишни истайди. Ҳатто энг кераксиз ўйинда ҳам мағлуб бўлсанг, Златаннинг юзида қаттиқ тушкунликни кўриш мумкин бўлади. Бу яхши хислат», дея Бекхэмнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «L’Equipe» нашри.