Англиянинг «Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Роберто Манчинининг таъкидлашича, ёзда жамоани бир қатор футболчилар тарк этиши лозим.
«Биз қайси футболчилар келажакда бизга фойда бериши мумкинлигини яхши биламиз. Аммо ёзда жамоани ким тарк этишини аниқлаб олишимиз керак бўлади. Бир қатор футболчилар ўйин амалиётига эга бўлишмаётгани сабаб жамоани тарк этишни истамоқда. Биз уларга ўзларини кўрсатишлари учун имконият беришимиз лозим», дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Sky Sports» интернет нашри.