Кириш Регистрация

Дани Алвес борасидаги хабарлар рад этилди

Баҳо:
+ | -

Дани Алвес вакиллари футболчининг ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги хабарларни рад этишди.

Бразилиялик журналист Пауло Альбукерке ижтимоий тармоқларда "Барселона" ва Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Дани Алвес ўз жонига қасд қилганини айтди.

TNT Sports журналисти Марсело Бехлернинг хабар беришича, футболчининг вакиллари унинг адвокатига таяниб, бу миш-мишларни рад этишган.

Аввалроқ прокуратура Алвесга нисбатан зўрлаш иши бўйича чиқарилган ҳукмни қаттиқлаштириш мақсадида апелляция шикояти бериши маълум бўлган эди.

Дани тунги клубда қизни зўрлаганликда айбдор деб топилиб, 4,5 йил қамоқ ва яна 5 йил синов муддатига ҳукм қилинди. Шунингдек, у жабрланувчига 150 минг евро тўлашга ва 9,5 йил давомида унга яқинлашмасликка мажбур. Футболчи томони қарор устидан апелляция берди.

Дани Алвес 2008 йилдан 2016 йилгача ва 2021 йилдан 2022 йилгача "Барселона"да ўйнаган. Умумий ҳисобда у Каталония клуби сафида 408 та ўйин ўтказиб, 23 та совринни қўлга киритган.

Киритилди: 13:25, 10.03.2024.
Ўқилди: 1798 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик