Кириш Регистрация
23/05 21:00 Болонья 3-3 Интер
23/05 23:45 Лацио 2-1 Пиза
24/05 00:00 Бетис 2-1 Леванте
24/05 00:00 Жирона 1-1 Эльче
24/05 00:00 Хетафе 1-0 Осасуна
24/05 00:00 Мальорка 3-0 Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид 4-2 Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия 3-1 Барселона
24/05 00:00 Алавес 1-2 Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта 1-0 Севилья
24/05 00:00 Эспаньол 1-1 Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма 1-0 Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм 2-0 Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль 1-1 Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм 3-0 Лидс
24/05 21:00 Наполи - Удинезе
24/05 23:45 Торино - Ювентус
24/05 23:45 Верона - Рома
24/05 23:45 Кремонезе - Комо
24/05 23:45 Лечче - Женоа
24/05 23:45 Милан - Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Бокс. Бугун Италияда чорак ва ярим финал баҳслари бўлиб ўтади

Баҳо:
+ | -

Италияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Париж-2024 йўлланмаси учун лизенцион турнирда бугун чорак ва ярим финал баҳслари бўлиб ўтади.

Эътиборлиси шундаки, бугун 7 нафар боксчимиз рингга кўтарилишади ва улар томонидан ҳар бир қозонилган ғалаба, вакилларимиз учун “Париж-2024” Олимпиада ўйинлари йўлланмасини тақдим этади.

Дастлаб илк баҳсни -63,5 кг вазнда Руслан Абдуллаев сербиялик Алексей Сендрикга қарши ўтказади. Жанг Тошкент вақти билан 17:00 да старт олади.

Лазизбек Мулложонов ҳам чорак финалда рингга кўтарилади. Унга бу сафар грузиялик Георги Кушиташвили рақиблик қилади. Баҳс тахминан 17:30 да бошланади.

-66 кг вазндаги боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова ҳам ярим финал остонасида Доминикан Республикаси боксчиси Мария Моронта Эрнандес билан баҳс олиб боради. Ушбу жангнинг бошланиш вақти эса 19:00.

Азиза Зокирова ҳам Олимпиада ўйинлари йўлланмаси учун, чорак финал баҳсида Буюк Британия вакиласи Чантелле Реидни мағлубиятга учратиши керак бўлади. Беллашувнинг тахминий бошланиш вақти 19:45 га тўғри келади.

Ушбу турнирда ғалабали одимлаётган -50 кг вазндаги боксчимиз Сабина Бобоқулова ҳам бугун рингга кўтарилади. Унинг бу сафарги рақиби япониялик Ринка Киношита. Баҳс Тошкент вақти билан 23:15 да бошланади.

Куни кеча ўз баҳсини ўтказган Асадхўжа Мўйдинхўжаев, бугун чорак финал жангида рингга чиқади. Унинг -71 кг вазндаги рақиби — иорданиялик Зеяд Эашаш. Ушбу жангнинг бошланиш вақти: 01:15.

-80 кг вазнда Олимпиада йўлланмаси учун сўнги босқичга етиб келган, ёш иқтидорли боксчимиз Тўрабек Ҳабибуллаев колумбиялик Хуан Ортиз билан баҳс олиб боради. Ушбу жанг ҳам Б рингда Асадхўжанинг баҳси билан бир хил вақтда старт олади. 1:15.

-63,5 кг. Руслан Абдуллаев — Алексей Сендрик (Сербия) — 17:00.

-92 кг. Лазизбек Мулложонов - Георги Кушиташвили (Грузия) — 17:30.

-66 кг. Навбаҳор Ҳамидова - Мария Моронта Эрнандес (Доминикан Республикаси) — 19:00.

-75 кг. Азиза Зокирова - Чантелле Реид (Буюк Британия) — 19:45.

-50 кг. Сабина Бобоқулова - Ринка Киношита (Япония) — 23:15.

- 71 кг. Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Зеяд Эашаш (Иордания) — 01:15.

-80 кг. Тўрабек Ҳабибуллаев - Хуан Ортис (Колумбия) — 01:15.

Манба: https://t.me/boxinguzbekistan
Киритилди: 09:39, 11.03.2024.
Ўқилди: 2231 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик