“Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду ОЧЛ чорак финалида “Ал-Айн”га қарши жавоб учрашуви ҳақида гапирди.
"Ҳамма нарса ёки ҳеч нарса. Худо хохласа камбэк бўлади. Мен фақат ғалаба ва Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиқишимиз ҳақида ўйлаяпман", - дея 39 ёшли португалиялик ҳужумчининг сўзларини келтиради Al-Nassr Zone.
Эслатиб ўтамиз, “Ан-Наср” илк сафар учрашувида “Ал-Айн”дан 0:1 ҳисобида минимал мағлубиятга учраган эди.