Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Жейми Каррагер “Ливерпуль” ҳимоячиси Виржил ван Дейкнинг АПЛнинг 28-тури доирасидаги “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холандга қарши ҳаракатларига баҳо берди.
"Яхши ўйин. Энг яхши ҳимоячилар жамоанинг кўринишини аниқлайди. Шу боисдан ҳам сўнгги учрашувда ван Дейк энг зўри бўлди. У дунёнинг энг яхши марказий ҳужумчиси Холандга қарши жуда яхши ўйнади. Виржил бу дуелдан ғалаба қозонди", - дейди Каррагер.
Дам олиш кунларининг марказий ўйини “Энфилд” стадионида бўлиб ўтди ва 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.